Луис Энрике: Месси йўқлигида ҳам ҳар доимги услубда ўйнашни давом эттирамиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Луис Энрике: Месси йўқлигида ҳам ҳар доимги услубда ўйнашни давом эттирамиз

Луис Энрике: Месси йўқлигида ҳам ҳар доимги услубда ўйнашни давом эттирамиз

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Лионель Мессининг “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда жиддий жароҳат олиб, 2 ойга сафдан чиққанига ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен ҳамиша футболчиларимнинг жароҳатланишидан қайғуга тушаман. Айниқса бу Месси бўлса хавотирим ортиқроқ бўлади.

Лекин биз буни тўғри қабул қилишимиз, жароҳатлар футболнинг бир қисми эканига кўнишимиз керак. Жамоа Месси йўқлигида бошқа услубда ўйнаб турмайди, аввалгидек ҳужумкор ўйин намойиш этишда давом этамиз. Месси ўйин услубимизда муҳим аҳамиятга эга бўлсада, бошқа воситалар билан унинг йўқлигида ҳам шу услубни сақлаб қоламиз ва жамоа бир бутун бўлиб олға ҳаракат қилади”, дейди Энрике.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru