Блаттерга Швейцария ҳудудини тарк этиш тақиқлаб қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Блаттерга Швейцария ҳудудини тарк этиш тақиқлаб қўйилди

Блаттерга Швейцария ҳудудини тарк этиш тақиқлаб қўйилди

ФИФА президенти Йозеф Блаттер унинг фаолияти билан боғлиқ тергов тугагунгача Швейцария ҳудудида қолишга мажбур.

АS испан нашрининг маълум қилишича, Швейцария ҳукумати тергов давом этгунга қадар Блаттерга мамлакат ташқарисига чиқишни тақиқлаб қўйишга қарор қилди.

Маълум қилинишича, Блаттер ўз ватанини тарк этишга қарор қилса, унда унинг қўлларига дарҳол кишан солинади.

Блаттер четга чиқа олмаслиги туфайли аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди, клублараро чемпионатга қуръа ташлаш маросими эса Токиодан Цюрихга кўчирилди.

Қонун вакилларининг фикрича, ФИФА коррупцион можаросига алоқадор бўлмаган оз миқдордагина юқори лавозимли амалдорлар қолган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru