«Парма» жамоасининг янги эгаси Сулейман Керимов бўлиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-12-2014 | 22:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Декабр 2014 года
2 335

«Парма» жамоасининг янги эгаси Сулейман Керимов бўлиб чиқди

«Парма» жамоасининг янги эгаси Сулейман Керимов бўлиб чиқди

Кеча «Парма» спорт директори Пьетро Леонарди жамоа русларга сотилгани ҳақида хабар берган эди. Яқин соатлар ичида чиққан хабарга кўра, жамоани рус бизнесмени Сулейман Керимов 50 миллион евро эвазига сотиб олган. Бу ҳақида «Corriero dello Sport» нашри маълум қилди.
Хабарда айтилишича, бу пулнинг 43 миллион евролик қисми «Парма»нинг қарзларини ёпиш учун cарфланади.

2007 йилдан бери жамоа президенти бўлиб келаётган Томмазо Гирарди «Парма» ўтган йили чемпионатда УЕФА Кубогида қатнашиш йўлланмасини берувчи ўринни эгалласа ҳам, ташкилот турнирда қатнашишга рухсат бермаганидан кейин жамоани сотишга қарор қилган эди.

Маълумот учун, ўтган йили «А» серияда 6-ўринни қўлга киритган пармаликлар бу мавсумда энг охирги ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, дунё бойлари рўйхатида 162-ўринда турган Сулейман Керимов «Анжи» жамоасининг ҳам хўжайини ҳисобланади.

Манба: ww.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru