Тайсон Фьюри Владимир Кличкони ўйинчоқ айиққа қиёслади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тайсон Фьюри Владимир Кличкони ўйинчоқ айиққа қиёслади

Тайсон Фьюри Владимир Кличкони ўйинчоқ айиққа қиёслади

Супероғир вазн тоифасида ҳалигача мағлубиятга учрамаган британиялик боксчи Тайсон Фьюри украиналик Владимир Кличконинг жароҳат олиб, бўлажак жангнинг кечиктирилишига сабаб бўлганига ўзининг муносабатини кескин равишда билдирди.

"Энди айтиш мумкинки, у билан жангимиз февралгача бўлиб ўтмайди. Ноябрда уни ура олмайман. Энди уни калтаклаш учун февраль келишини кутишга мажбурман. Кейинги матбуот анжуманида индамай ўтиришим керак, йўқса у яна қўрқиб кетиб, муддатни яна кечиктириши мумкин", дея захархандалик билан гапиради Тайсон.

"У ўз соясидан ҳам қўрқадиган йирик рус айиқ ўйинчоққа ўхшайди. Бундайлар ёвуз Тайсондан қўрқишади. Бундайлар мен билан рингга чиққанларида ғалаба қила олмасликларини аниқ билишади", дейди боксчи.

Тайсон Фьюри Кличконинг жароҳатини Дэвид Хэйнинг жароҳатига қиёслаган. 2013 йилнинг охирида Фьюри Хэй билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин машғулот чоғида жароҳат олган Хэй кейинчалик 2014 йили фаолиятини якунлашини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида 4та йўналиш чемпиони Владимир Кличко (64-3, 53 КО) Австрияда бошланган илк машғулот кунининг ўзида оёғидан жароҳат олганди. Энди украиналик жаҳон чемпионининг британиялик енгилмас Тайсон Фьюри (24-0, 18 КО) билан 24 октябрь куни ўтказилиши керак бўлган жанги номаълум муддатга қолдирилди.

Кличкога яқин манбанинг хабар беришича, Владимир жароҳатини бир ой мобайнида даволайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru