UzReport TV телеканалида “МЮ” ва “Вольфсбург” ўйини Георгий Черданцев томонидан шарҳланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzReport TV телеканалида “МЮ” ва “Вольфсбург” ўйини Георгий Черданцев томонидан шарҳланади

UzReport TV телеканалида “МЮ” ва “Вольфсбург” ўйини Георгий Черданцев томонидан шарҳланади

Бугун UzReport TV телеканали Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Вольфсбург” ўйинини “жонли” эфирда намойиш қилади.

Учрашувни қизиқарли тарзда мухлислар эътиборига ҳавола қилишда шарҳловчининг ўрни катта эканини инобатга олган ҳолда, UzReport TV машҳур спорт журналисти, Россиянинг “НТВ ПЛЮС” телеканали шарҳловчиси Георгий Черданцевни махсус таклиф қилди.

Георгий Черданцев – таниқли футбол шарҳловчиси, кўплаб спортга доир кўрсатувларнинг муаллифи ва бошловчиси, спорт журналистикаси йўналишидаги бир қатор нуфузли совринлар соҳиби ҳисобланади.

У 2005 йилда Россияда “Энг яхши спорт журналисти” деб тан олинган. 2011 ва 2014 йилларда “Олтин микрофон”ни қўлга киритган. 2012 йилда “Футбол тарғиботига қўшган ҳиссаси учун” мукофотланган.

Георгий Черданцев бугун бўлиб ўтадиган “Манчестер Юнайтед” – “Вольфсбург” ўйинини Отабек Жўраев билан биргаликда шарҳлаб боради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru