Ўзбекистон Баҳрайн терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон Баҳрайн терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Баҳрайн терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаши 5-турида Баҳрайн терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, деб хабар бермоқда Газета.уз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаши 5-турида сафарда Баҳрайн терма жамоасини йирик — 4:0 ҳисобида мағлуб этди, дея хабар қилади Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Манамада кечган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ устунликка эга бўлган миллий терма жамоа рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди.

Голларни Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродов киритишди.

Шу тариқа миллий терма жамоа саралаш баҳсларида кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди ва 9 очко тўплаб, гуруҳдаги иккинчи ўрнига қайтди.

Н гуруҳидаги КХДР Филиппин билан ўйнаган ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги, 6-тур учрашувида гуруҳ босқичи учрашувларини ўтказиб юборади ва 7-тур доирасида 12 ноябрь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини қабул қилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru