«Барселона» оғир вазиятда Мессини қўллаши борасида расмий баёнот билан чиқиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Барселона» оғир вазиятда Мессини қўллаши борасида расмий баёнот билан чиқиш қилди

«Барселона» оғир вазиятда Мессини қўллаши борасида расмий баёнот билан чиқиш қилди

«Барселона» клуби ҳужумчи Лионель Мессини қўллашини билдирди. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи учун давлат прокурори 22 ойлик қамоқ жазоси белгиланишини сўраган. Бунга сабаб сифатида 2007 йилдан то 2009 йилга қадар солиқлар тўланмагани кўрсатилмоқда.

"Клуб айбловни билдираётганлар орасидаги бу қадар катта фарққа нисбатан ҳайронлигини билдиради. 25 сентябрда Мессидан айбловни олиб ташлаш қарори чиқарилган эди. Аммо шундан сўнг давлат прокурори бунинг аксини гапирмоқда.

«Барселона» клуби мана шундай оғир вазиятда Лионель Месси ва унинг оиласини тўлиқ қўллаб қувватлайди. Клуб футболчини ҳуқуқий, молиявий ва маъмурий масалаларда қўллашда давом этади.

«Барселона» спортга оид бўлмаган ва қабул қилиб бўлмас қарорларга қарши. Бу ҳолат клуб ва спортчиларнинг обрўйига салбий таъсир ўтказади.

Клуб ўз ҳуқуқлари учун янада фаолроқ курашишга тайёр", - дейилади «Барселона» томонидан билдирилган расмий баёнотда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru