Хави: Танлаш имконияти бўлганида, «Манчестер Юнайтед»га ўтган бўлардим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-10-2015 | 16:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Октиябр 2015
603

Хави: Танлаш имконияти бўлганида, «Манчестер Юнайтед»га ўтган бўлардим

Қатарнинг “Ас Садд” клубида фаолиятини давом эттираётган “Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Англия чемпионатида ўйнаш орзусида бўлганини айтиб ўтди.

“Премьер лига ҳар қандай футболчини ўзига тортиши турган гап. Бу ер футбол ўйнаш учун энг ажойиб жой: стадионлар, майдон, мухлислар ва улар фақат футбол билан яшаши - буларнинг барчаси бемисл даражада.

Англияда ажойиб жамоалар жуда кўп, агарда менда танлаш имкони бўлганида, бой тарихга эга клубга борардим. Балки “Манчестер Юнайтед” ёки “Ливерпул”да ўйнармидим.

Охирги вақтларда бир қатор кучли клублар пайдо бўлди, масалан “Манчестер Сити". Аммо менинг аввалдан севимли клубим “МЮ" бўлган”, - дейди ярим ҳимоячи.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru