Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Япония терма жамоаси билан иккита ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.

Ушбу ўртоқлик учрашувларининг ҳар иккиси ҳам Японияда ўтказилади. Дастлабки ўйин 10 ноябрь куни бўлса, иккинчи учрашув 11 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳозирги вақтда келаси йили Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда.

Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан-тўғри ушбу Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланма олган. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Кувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru