Вадим Абрамов «Локомотив» бош тренерлигидан кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Вадим Абрамов «Локомотив» бош тренерлигидан кетди

Вадим Абрамов «Локомотив» бош тренерлигидан кетди

«Локомотив» футбол клуби раҳбарияти мажлисида Вадим Абрамовнинг бош тренерлик лавозимидан истеъфога чиқиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Вадим Абрамов пойтахт «Локомотив» футбол клубининг бош тренери лавозимидан кетди. Шанба куни клуби раҳбарияти мажлисида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар тарқатди ФК матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 25-турида «Локомотив» меҳмонда «Қўқон-1912» жамоаси билан дуранг ўйнади. 2:0 ҳисоби билан олдинда бораётган «темирйўлчилар» ўйин охирига бориб, дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборди.

«Натижада ўйинни ютиши керак бўлган „Локомотив“ ютқазди. Бундай натижа клуб раҳбариятини, албатта, қониқтирмади, чунки чемпионлик имконияти пасайиб кетди. Бу ҳам етмагандай, кеча асосий рақибимиз „Пахтакор“ ғалаба қозонди», — дейилади клуб тарқатган хабарда.

Клубдан Абрамов билан бирга ёрдамчиси Марат Мифтахутдинов ҳам кетди. Мавсумнинг қолган 5 та ўйинида клуб натижалари учун Андрей Микляев — Мирко Йелечич жуфтлиги жавоб берадиган бўлди.

«Локомотив» матбуот хизмати хабарида Вадим Абрамовга ҳамкорлиги ва унинг раҳбарлигида эришилган ютуқлар учун миннатдорлик билдирилди. Абрамов клубнинг 2014 йил февралидан бери бошқараётган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru