Криштиану Роналду: «Мен «Реал»дан кетишим мумкинми? Албатта, мумкин» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-11-2015 | 10:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Ноябр 2015 года
1 219

Криштиану Роналду: «Мен «Реал»дан кетишим мумкинми? Албатта, мумкин»

Криштиану Роналду: «Мен «Реал»дан кетишим мумкинми? Албатта, мумкин»

"Реал" клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадан кетиши мумкинлигини истисно қилмади.

"Мен "Реал"дан кетишим мумкинми? Нега энди йўқ? Мен ҳозирда Мадридда ўйнаяпман, бироқ футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Сени бахтли қиладиган ишни амалга оширишинг лозим. Эртага нималар рўй беришини ҳеч ким билмайди", - деди 30 ёшли Роналду Kicker нашрига.

Бироз олдинроқ, Европа нашрларида Роналду "Реал"ни 2016 йилнинг ёзида тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган элди. Унинг хизматларига "МЮ" ва "ПСЖ" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt сайтида Роналдунинг трансфер нархи 120 миллион евро қилиб белгиланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru