Гвардиола буюк мураббий, аммо яхши одам эмас » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-11-2015 | 21:59 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Ноябр 2015 года
780

Гвардиола буюк мураббий, аммо яхши одам эмас

Гвардиола буюк мураббий, аммо яхши одам эмас

Юқоридаги жумла менга тегишли эмас. Унда бу гаплар кимники деб ўйлаяпсизми? Унда қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз, деб ёзмoқда Stadion.uz сайти.

Хосеп Гвардиола “Бавария” билан Бундеслигада ҳукмронлик ўрнатаётган бўлса ҳам, кўплаб машҳур инсонлар унинг ўйин услуби ва инсонийлик жиҳатларини танқид қилишади. “Мевали дарахтга тош отишади”. Гвардиолага ҳам охирги 1 йил ичида жуда кўп “тош”лар отилмоқда. Биз Испаниялик мураббий шаънига айтилган танқидий фикрлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Урс Майер (ФИФАнинг собиқ ҳаками)
"Гвардиола учун техник зона мавжуд эмас. У нафақат техник зонани тарк этади, балки бурчак байроғи олдига ҳам келиб қолади. Натижада одамларда унга ҳамма нарса мумкин, деган тассурот туғилади. У ўзининг бу ҳулқи билан ҳакамларга ҳурматсизлик қилмоқда ва уларни обрўсизлантирмоқда". (2015-йил февраль)

Дитмар Хаманн (Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси)
"Менимча клуб бошқа мураббий таклиф этса ҳам ҳеч нарса йўқотмайди. Агарда Гвардиолани ўн баллик тизимда баҳолаш керак бўлса, унга беш баҳо қўйган бўлардим”. (2015-йил сентябрь)

Маттиас Заммер ("Бавария" спорт директори)
"Албатта, ҳаммани ҳам бирдай рози қила олмаймиз. Германияликлар Гвардиоланинг нима ҳақида ўйлаётганини тушунгани йўқ. Барча мунозараларда ўйин системасидан Гвардиоланинг ғоялари ўзгача эканлиги гапирилмоқда. Агар системани ўзгартирмас экансан, ўзингни ёпиб қўйган бўласан. Буни тушуниш Германия учун янгилик бўлмоқда. (2014-йил декабр)

Карл-Хайнц Румменигге ("Бавария" бошқаруви раиси)
"Гвардиола - даҳо. Аммо жамоамизнинг тўп назоратига асосланган ўйинини кузатиб, унинг чашмалари Ван Галга бориб тақалишини сезасан. Ўз вақтида биз Ван Гал билан шартнома тузганимизда, ундан жамоага тактик ва техник тарафдан янги фалсафа олиб киришини хоҳлаган эдик. У бунинг уддасидан чиқди. (2014-йил март)

Герберт Фандель (Германия футбол иттифоқи (ДФБ) ҳакамлар қўмитасининг раиси)
"Ўйин вақтида ҳаяжонлар вужудга келишини тушунган ҳолда айтишим мумкинки, Гвардиола ҳаддидан ошмоқда. Техник зонани тарк этиб, бурчак байроқчаси олдигача келадиган мураббийни трибунага ҳайдаш керак. "Шальке" билан учрашувда унинг огоҳлантирилгани, охиргиси бўлиб қолиши керак”. (2015-йил февраль)

Дитер Шатцшнайдер ("Ганновер" собиқ ҳужумчиси)
"Бавария" жамоа эмас! Уларнинг мураббийларини ҳозироқ истеъфога жўнатган бўлардим. Агар Пеп жаҳоннинг энг кучли мураббийи бўлса, демак мен ақлсизман. У "Фрайбург"га қарши ўйин ўз жамоасини руҳлантира олмади". (2015-йил май)

Хорхе Фернандес Диас (Испания ички ишлар вазири)
"Гвардиоланинг қилмиши афсусланарли. У ниқобини ечаётганини кўриб турибмиз. У Испания термасида ватанпарварлиги сабабли эмас, сиёсий-иқтисодий сабаблар билан ўйнаган. Пулни худо деб биладиган инсонлар бор”. (2015-йил июль)

Мино Райола (Златан Ибрагимовичнинг агенти)
"Ибрагимовични "Барселона"га айнан Гвардиола олган эди, аммо у билан жуда ёмон муносабатда бўлди. У буюк мураббий, аммо яхши одам эмас". (2015-йил февраль)

Фурқат Юсупов

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru