Ким Чанг Бок: Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-11-2015 | 22:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Ноябр 2015 года
724

Ким Чанг Бок: Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди

Ким Чанг Бок: Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ким Чанг Бок иштирок этди.

"Бугунги учрашувда Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этди. Айниқса 9 ва 11 рақамдаги футболчиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Биз тезкор гол урдик, лекин голдан сўнг ҳужумга ўтиш ўрнига ҳимояда ўйнадик. Айнан мана шу туфайли ҳам мағлуб бўлдик деб ўйлайман", - дейди мураббий.

- КХДР ёзда ҳам Ўзбекистон билан ўйнаганди. Ўша учрашувдан сўнг Ўзбекистон қанчалик кучайди деб ўйлайсиз?
- Агар иккала ўйинни солиштирсак, таркибда бир қатор янги футболчилар бор. Асосийси бу эмас, ҳозир терма жамоа 90 дақиқа давомида ҳужум қилиш салоҳиятига эга. Ҳозирги жамоанинг жисмоний тайёргарлиги жуда яхши.

- Иккита гол ҳам таянч ярим ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказилди. Бу жойда бошқа футболчилар ҳам бормиди ёки булар энг яхшиларими?
- Дарҳақиқат ўйин учун тузган режамиз бошқача эди. Асосий таркибдаги 3 нафар футболчи етарли тайёргарлик кўра олмади. Аввалдан ўйлаб қўйган режамиз амалга ошмади ва биз мағлуб бўлдик.

- Ўйинолди матбуот анжуманида сиз мухлислар ҳам Ўзбекистоннинг устун томони дегандингиз. Бугунги мағлубиятга мухлислар қанчалик таъсир қилишди?
- Стадионга келган ишқибозлар муҳим факторлардан бири бўлди. Аммо мағлубиятдаги энг асосий фактор демаган бўлардим. Ҳали имкониятимиз бор, шундай экан биз курашишда давом этамиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru