Криштиану Роналду фикрича «Олтин тўп»ни Лионель Месси олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-11-2015 | 09:35 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Ноябр 2015 года
1 293

Криштиану Роналду фикрича «Олтин тўп»ни Лионель Месси олади

Криштиану Роналду фикрича «Олтин тўп»ни Лионель Месси олади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсум "Олтин тўп"ни "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси олишини айтиб ўтди. Аммо шу билан бирга 30 ёшли ҳужумчи келажакда албатта яна бу совринни ўзиники қилишига ишонишини билдирган.

"Ҳаммаси бу соврин учун бериладиган овозларга боғлиқ, Месси эса ўтган мавсум етарлича ғолиб бўлган. У Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатини олди. Шундай экан, "Олтин тўп"ни ҳам у олади.

Индивидуал ўйинга келсак, ўтган мавсум мен учун фаолиятимдаги балки энг яхшиси бўлгандир. Ва бу яхши ҳолат. Мен Европанинг энг яхши тўпурари бўлдим. Биз Месси билан охирги саккиз йилда "Олтин тўп"ни галма-гал олиб келмоқдамиз. Ўтган вақт ичида бошқа ҳеч ким бу совринга даъвогарлик қила олмади.

Месси билан муносабатларимиз жуда яхши. Ҳа, биз яқин дўстлар эмасмиз, аммо бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Менимча келажакда "Олтин тўп"ни яна ютишга кучим етади. Мен яна олти, етти ва балки ундан ҳам кўпроқ йил ўйнамоқчиман. Бу вақт ичида жамоавий ютуқларга эриша оламан, деб ўйлайман. Чунки уларсиз индивидуал совринларни ютиш мумкин эмас", - дейди Роналду.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru