Гари Невилл: «МЮ» Роналдуни эмас, балки Бэйлни сотиб олиши керак » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-11-2015 | 10:29 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Ноябр 2015 года
714

Гари Невилл: «МЮ» Роналдуни эмас, балки Бэйлни сотиб олиши керак

Гари Невилл: «МЮ» Роналдуни эмас, балки Бэйлни сотиб олиши керак

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчилари Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду ҳақида фикр билдираркан, манкунианликлар улардан ёшроғини сотиб олгани маъқуллигини билдирган. Шу сабабли ҳимоячи “МЮ” сафига Гарет Бэйл ўтишини истамоқда.

Криштиану Роналду 2009 йилда “МЮ”дан “Реал”га ўтган ва Испаниядаги фаолияти давомида икки марта “Олтин тўп” ютиб олган. У ҳақида сўнгги вақтларда бир неча бор “Манчестер Юнайтед"га қайтиши ҳақидаги хабарлар тарқаганди. Аммо Гари Невилл Роналдудан кўра ундан тўрт ёш кичик бўлган Бэйлни сотиб олиш маъқуллигини айтмоқда.

“Криштиануни қайтариш ҳақидаги ғоя жуда яхши. Бу Роналду учун худди бир вақтлар кетиши билан боғлиқ бўлганидек яхши ҳолат бўлар эди.

У “МЮ”да ўтказган сўнгги икки йили давомида бу оламга ҳос бўлмаган ўйин намойиш қилди ва бу ўйиннинг бир қисми бўлиш мен учун улкан шараф. Аммо айни вақтда Роналдудан сўра Бэйлни сотиб олган маъқул. Ва бу Криштиануга нисбатан ҳурматсизлик эмас”, - дейди Невилл.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru