ФИФА Сардор Рашидовнинг карточкалари сони битта эканини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-11-2015 | 12:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Ноябр 2015 года
772

ФИФА Сардор Рашидовнинг карточкалари сони битта эканини тасдиқлади

ФИФА Сардор Рашидовнинг карточкалари сони битта эканини тасдиқлади

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ЖЧ-2018 2-босқич саралашидан ўрин олган ўйинда майдонга тушади.

КХДРга қарши ўйинда сариқ карточка олган Сардор Рашидов мазкур ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳақида кўп мунозаралар бўлди. Сабаби айрим манбалар Рашидов Яманга қарши Тошкентда ўтган учрашувда ҳам сариқ карточка олганлиги ва КХДРга қарши ўйиндаги огоҳлантириш терма жамоамиз ярим ҳимоячиси учун иккинчи эканини таъкидлаб ўтишганди.

Энг қизиғи, ФИФА расмий сайтида Яманга қарши ўйинда Сардор Рашидов сариқ олган деб кўрсатилган, ОФК расмий сайтида эса Одил Аҳмедов огоҳлантирилгани белгилиб қўйилганди. Мана шу ҳолат ҳам кўпчиликни иккиланишига сабаб бўлаётганди. Аммо биз бу борада маълумот тайёрлаш жараёнида ФИФА сайтида хатолик кетганини, аслида Яманга қарши ўйинда Одил Аҳмедов огоҳлантириш олганини аниқлагандик ва бу ҳақида сайтимиз орқали хабар қилгандик.

Бугун ЎФФнинг бу борадаги сўровига кўра, ФИФА ташкилоти томонидан Яманга қарши ўйинда Сардор Рашидов эмас, Одил Аҳмедов огоҳлантирилгани ҳақида ҳужжат келган. Бу ҳақида ЎФФ матбуот хизмати раҳбари Санжар Ризаев ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Демак, эртанги ўйинда терма жамоамиз сафида Сардор Рашидов майдонга тушиш имконига эга. Умуман олганда, айни пайтда терма жамоамиз таркибида сариқ карточкалари иккитага етган футболчи йўқ. Ҳозирда, Азиз Ҳайдаров, Жавоҳир Соҳибов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедовда биттадан сариқ карточка бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru