Ўзбекистон Доҳада Яманни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-11-2015 | 23:01 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Ноябр 2015 года
446

Ўзбекистон Доҳада Яманни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида Яман ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ — 2018 саралашининг гуруҳ босқич 8-тур учрашуви ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда «Uff.uz».

Foto: “Uff.uz”

Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида Азиз Ҳайдаров ўз зарбаси билан ҳисобни очди. Ўзбекистонлик футболчилар 31-дақиқага келиб, иккинчи голни ҳам урди. Бу сафар Сервер Жепаров ажойиб гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Станислав Андреев Ўзбекистон жамоасининг учинчи голини урди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Учрашув тугалланиш арафасида Аҳмад ал-Сарори битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва уч очкога эга бўлди.

ЖЧ — 2018 саралаши, 8-тур
Яман — Ўзбекистон — 1:3
Голлар: Аҳмад ал-Сарори (90) – Азиз Ҳайдаров (8), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).

Яман: Аяш, Хубайши, Саси, Матари (Сарори), Хайфи, Маҳди, Зубайри, Мансур, Алос, Бугшоҳ, Ҳамсон
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев.


Manba: daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru