Яман бош мураббийи: Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-11-2015 | 23:38 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Ноябр 2015 года
459

Яман бош мураббийи: Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди

function essb_window362963803(oUrl, oService) { essb_window(oUrl, oService, 245630); }; function essb_pinterenst362963803() { essb_pinterenst(); }Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ЖЧ—2018 саралаш учрашувида ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бу фикрни ўйиндан сўнг Яман термаси бош мураббийи Амин ас-Sunайний билдириб ўтди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Яман бош мураббийи: Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди

ЖЧ—2018 саралаш «Ҳ» гуруҳи 8-тур учрашувлари доирасида 17 ноябрь, сешанба куни Қатар пойтахти Доҳада Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонга ғалаба келтирган голларга Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев муаллифлик қилди.

«Биз ўйин қийин кечишини кутгандик. Жамоамиз сафида айрим футболчилар ўйнай олмаганидан азият чекдик. Уларнинг баъзилари жароҳати борлиги учун, қолганлари дисквалификация сабаб ўйинда иштирок эта олмади. Аммо буни асосий сабаб деб бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоаси ғалабани ҳақли равишда қўлга киритди», — деди яманликлар устози.

«Эрта урилган биринчи гол ўйинга таъсир ўтказди. Бизда ҳам гол киритиш учун бир неча яхши вазиятлар бўлди, бироқ омадимиз бир марта келди. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. Аммо таркибдаги йўқотишлар ўрнини зарур даражада тўлдира олмаганимиз сезилиб қолди», — дея қўшимча қилди Амин ас-Sunайний.

function essb_window184239326(oUrl, oService) { essb_window(oUrl, oService, 245630); }; function essb_pinterenst184239326() { essb_pinterenst(); }

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru