Самвел Бабаян: Яман устидан қозонган ғалабамизни мухлисларга бағишлаймиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-11-2015 | 23:46 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Ноябр 2015 года
541

Самвел Бабаян: Яман устидан қозонган ғалабамизни мухлисларга бағишлаймиз

Футбол бўйича Яман терма жамоасига қарши ЖЧ—2018 саралаш баҳслари доирасидаги ўйин Ўзбекистон термаси учун осон бўлгани йўқ. Бу ҳақда, ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, Яманга қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян фикр билдирди.

Самвел Бабаян: Яман устидан қозонган ғалабамизни мухлисларга бағишлаймиз

ЖЧ—2018 саралаш «H» гуруҳи 8-тур учрашувлари доирасида 17 ноябрь, сешанба куни Қатар пойтахти Доҳада Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонга ғалаба келтирган голларга Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев муаллифлик қилди.

«Ўйинни тўлиқ ўз назоратимизда ўтказдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ҳозир биз энг кам очко йўқотган жамоа бўлиб турибмиз. Кўплаб мухлислар ғалабамизни кутишганди. Ушбу ғалабани уларга бағишлаймиз», — деди Самвел Бабаян.

«Яманга қарши икки ўйин ҳам осон кечмади. Бунга рақибнинг ҳимоядаги ўйини сабаб бўлди — яманликлар тўпни йўқотиш билан дарҳол 10 киши бўлиб ҳимояга ўтди», — деди Ўзбекистон термаси устози.

«Яманга яхши мутахассис устозлик қиляпти. Юлдузлар, ёрқин етакчилар йўқ бўлса-да, мураббий шароитдан келиб чиқиб яхши, рақобатбардош жамоа ярата олган», — дея қўшимча қилди Самвел Бабаян.

Аввалроқ Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ас-Сунайний Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонганини айтиб ўтганди.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru