Дарвозабон Игнатий Нестеров хонадонида уч қиздан сўнг ўғил фарзанд дунёга келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 01:46 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Ноябр 2015 года
1 048

Дарвозабон Игнатий Нестеров хонадонида уч қиздан сўнг ўғил фарзанд дунёга келди

Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров хонадонида 18 ноябрь, чоршанба куни ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда «Локомотив» клуби матбуот хизмати хабар берди.

Дарвозабон Игнатий Нестеров хонадонида уч қиздан сўнг ўғил фарзанд дунёга келди

«Бугун Игнатий Нестеров хонадонида уч нафар қиздан кейин ўғил фарзанд дунёга келди. Табриклаймиз! Чақалоқни умри узоқ бўлсин», — дейилади клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида.

Қайд этиш жоиз, Игнатий Нестеров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйинида захирада қолдирилган эди. Дарвозабон миллий терма жамоа таркибида 92 марта майдонга тушган ва мазкур кўрсаткич бўйича Темур Кападзе ва Сервер Жепаровдан сўнг учинчи ўринда туради.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru