«Ўзэкспомарказ»да спорт ускуналари, ашёлари ва спорт кийимлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 18:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 18 Ноябр 2015 года
483

«Ўзэкспомарказ»да спорт ускуналари, ашёлари ва спорт кийимлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида Sport World Uzbekistan — спорт ускуналари, ашёлари ва спорт кийимлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Foto: UzReport

Унда Ўзбекистондаги спорт жиҳозлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Улар орасида «Ўзавтосаноат» АК тизимида фаолият юритаётган 10 дан ортиқ корхоналар ҳам мавжуд.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда компания тизимидаги корхоналар, нафақат автомобиль заводларига бутловчи қисмлар етказиб бериш, балки халқ истеъмоли моллари ва спорт жиҳозлари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиб, маҳсулотлари турини йилдан йилга кўпайтириб бормоқда. Мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилган футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, катта теннис коптоклари, спортнинг енгил ва оғир атлетика турлари учун зарур бўлган барча жиҳозлар, спорт оёқ кийимлари иштирокчиларга манзур келмоқда.

Кўргазма 20 ноябргача давом этади.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru