ФИФА Блаттер ва Платинининг футбол фаолиятидан четлаштирилиш юзасидан берган апелляциясини рад этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 22:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 18 Ноябр 2015 года
351

ФИФА Блаттер ва Платинининг футбол фаолиятидан четлаштирилиш юзасидан берган апелляциясини рад этди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) апелляция қўмитаси ташкилот президенти Йозеф Блаттер ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) раҳбари Мишель Платинининг апелляцияларини рад этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» ФИФА матбуот хизматига таяниб.

ФИФА Блаттер ва Платинининг футбол фаолиятидан четлаштирилиш юзасидан берган апелляциясини рад этди

«Апелляция қўмитаси ФИФА ахлоқ қўмитасининг Блаттер ва Платинига нисбатан қабул қилинган қарорларини тасдиқлайди. Бироқ аниқлик киритиш жоиз, ахлоқ қўмитасининг текшириш жараёни ҳали давом этмоқда, ва уларнинг футбол фаолиятидан вақтинчалик четлатилиши тасдиқланиши, узайтирилиши ёки тўхтатилиши ҳам мумкин», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида халқаро футбол федерацияси ахлоқ қўмитаси Блаттер, Платини ва ФИФА бош котиби Жером Валькени лавозимлари ҳамда футболга оид барча фаолиятдан 90 кун муддатга четлатганди. Блаттер ва Платини мазкур қарор юзасидан апелляция берганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru