Оқгул Омонмуродова Буюк Британиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 11:15 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Ноябр 2015 года
337

Оқгул Омонмуродова Буюк Британиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Ўзбекистонлик тажрибали теннисчи Оқгул Омонмуродова Буюк Британиянинг Шрюсбури шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга йўлланма олди, деб хабар қилади «Оламсопрт».

Foto: “Olamsport”

Оқгул мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг иккинчи босқичида турнирнинг еттинчи ракеткаси америкалик Бернарда Перани 6:3, 7:6(6) ҳисобида мағлуб этди.

Омонмуродова илк босқичда британиялик Эмма Хёрстни 6:3, 6:0 ҳисобида таслим этган эди. Унинг чорак финалдаги рақибаси голландиялик Леслей Керхове бўлади. Тўртинчи рақам остида таснифланган Леслей иккинчи даврада мезбон теннисчи Маниша Фостерни 6:2, 6:3 ҳисобида енгди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru