Анхель Ди Мария Аргентинада йил футболчиси деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Анхель Ди Мария Аргентинада йил футболчиси деб топилди

Анхель Ди Мария Аргентинада йил футболчиси деб топилди

МЮ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Аргентинадан ташқарида тўп тепаётган футболчилар орасида энг яхши деб топилди. Эътиборга молик томони, у Лионель Месси ва Серхио Агуэро каби футболчиларни ортда қолдирган ҳолда шу номга сазовор бўлди.

Маълумот учун, 2014 йил баҳорида Ди Мария “Реал” сафида Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Ёзда терма жамоа билан бирга ЖЧ-2014 финалига қадар етиб борди.

Аргентинада тўп тепаётганлар орасида эса, “Велес Сарсфилд” вакили Лукас Пратто энг яхши бўлди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru