Оқгул Омонмуродова Британиядаги теннис турнирининг чорак финалида мағлуб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 11:23 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Ноябр 2015 года
363

Оқгул Омонмуродова Британиядаги теннис турнирининг чорак финалида мағлуб бўлди

Оқгул Омонмуродова Буюк Британиянинг Шрюсбури шаҳрида якунига етиб бораётган турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финалга чиқа олмади, деб хабар қилади «Оламспорт».

Oqgul Omonmurodova. Foto: “Olamsport”

Ўзбекистонлик теннисчи мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг чорак финалида турнирнинг тўртинчи ракеткаси голландиялик Леслей Керховега 5:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Оқгул Омонмуродова илк босқичда британиялик Эмма Хёрстни 6:3, 6:0, иккинчи даврада турнирнинг еттинчи ракеткаси америкалик Бернарда Перани 6:3, 7:6(6) ҳисобида мағлуб этган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru