17:38 / 20.11.2015
5 990

Равшан Эрматов Осиё Чемпионлар Лигаси финалини бошқаради

Осиё Чемпионалар Лигасининг 2015 йилги иккинчи финал ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Равшан Эрматов Осиё Чемпионлар Лигаси финалини бошқаради
21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ финалида Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал Аҳли» жамоалари майдонга тушади. Ушбу ўйинда бош ҳакам сифатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси, беш бора Осиёнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган Равшан Эрматов ишлайди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса Валентин Коваленко бажаради.

7 ноябрь куни ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги финалнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмаган эди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов Осиё Чемпионлар Лигаси финалини бошқаради