«Реал Мадрид» — «Барселона»: Эл-Класико тарихидаги энг машҳур беш «сотқин» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 22:04 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Ноябр 2015 года
540

«Реал Мадрид» — «Барселона»: Эл-Класико тарихидаги энг машҳур беш «сотқин»

Навбатдаги Эл-Класико арафасида мазкур қарама-қаршилик тарихидан хабардор бўлгани ва ишқибозлар томонидан ланъатларга учрашини аниқ билгани ҳолда «Барселона»дан «Реал Мадрид»га ёки «Реал Мадрид»дан «Барселона» ўтган футболчиларни ёдга оламиз.

«Реал Мадрид» — «Барселона» рақобати тарихида 11 марта футболчилар у жамоадан бунисига тўғридан тўғри йўл олган. Қуйида ана шундай ўтишларнинг энг шов-шувлиларини танлаб олдик.

5. Бернд Шустер — 1988 йили «Барселона»дан «Реал Мадрид»га ўтган

Foto: “Sports.ru”

Барселонага 21 ёшида Германиянинг энг машҳур футболчиларидан бири сифатида ташриф буюрган футболчи биринчи мавсумиданоқ Испания гранди етакчисига айланди. Бироқ ўзининг тушуниб бўлмас хулқи сабаб, жамоадаги обрўсига путур етказди, ишқибозлар ва раҳбарият билан жанжаллашиб, «Реал Мадрид»га ўтиб кетди.

Foto: “Sports.ru”

Шустер «Мадрид»да ҳам етакчига айланди, жамоа билан совринларни қўлга киритди. 1990 йили энди «Барселона»га қайтмоқчи бўлганида, каталонияликлар уни қабул қилишмади.

4. Луис Энрике — 1996 йили «Реал Мадрид»дан «Барселона»га ўтган

Foto: “Sports.ru”

1991—1996 йиллар давомида «Реал Мадрид» сафида тўп сурган Луис Энрике, 2004 йилгача «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. У «Мадрид»дан келиб, «Барселона» ишқибозларининг суюклисига айлана ва жамоа сардори бўла олган икки футболчидан бири ҳисобланади.

Foto: “Sports.ru”

Луис Энрике 1995 йили — ҳали «Реал» ўйинчиси бўлгани ҳолда интервью бераркан, қадрдон «Спортинг»дан кейин энг яхши кўрган жамоаси «Барселона» эканлигини айтиб, жамоатчиликни карахт аҳволга солиб қўйганди. Шундан сўнг «Мадрид»нинг душмани сифатида Каталония йўл олган футболчи «Реал»га қарши биринчи ўйинидаёқ «Сантяго Бернабеу»да гол урган.

3. Михаэл Лаудруп — 1994 йили «Барселона»дан «Реал Мадрид»га ўтган

Foto: “Sports.ru”

Даниялик футболчи «Барселона»даги беш йил давомида тўрт марта Испания чемпиони, икки мрата Суперкубок соҳиби, бир мартадан Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Суперкубогини қўлга киритди. У жамоа етакчиси эди, бироқ Ёхан Кройф «Барса» бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг, у асосий таркибдаги ўрнини жамоанинг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиолага бой бера бошлади.

Foto: “Sports.ru”

Шартномаси якунига етиши билан Кройфга қасд қилиб, «Реал Мадрид»га ўтиб кетган Лаудруп «Камп Ноу»га биринчи марта мадридликлар ўйинчиси сифатида келганида, стадионнинг унга ўтказган босимига бардош бера олмади — учрашув 60-дақиқасида мураббийлардан ўзини алмаштиришларини сўради.

2. Хосеп Самитер — 1932 йили «Барселона»дан «Реал Мадрид»га ўтган

Foto: “Sports.ru”

«Барселона» мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Самитер Эл-Класико тарихидаги илк «сотқин» ҳисобланади. 10 ёшидан каталонияликлар ишқибози бўлган футболчи жамоа таркибида 458 та ўйин ўтказиб, 319 та гол урганди. Футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида келишмовчиликлар 1929 йили бошланади — раҳбарият уни «юлдузлик касали»га чалинганликда айблайди.

1932 йили «Барселона» билан шартномаси тугаганидан сўнг, раҳбарият унга маоши камайтирилган янги битим таклиф қилди. Бироқ Самитер буни рад этиб, вазиятга аралашган «Реал Мадрид»га ўтиб кетди. Бундан ларзага тушган «Барселона» ишқибозлари Самитернинг исмини клуб тарихидан ўчириб ташлашга қарор қилган. Бироқ, фаолияти якунланганидан кейин Барселонага қайтган Хосеп, Ла Диагонал майдонида автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб, «хиёнати учун» тиз чўкиб кечирим сўрайди.

1. Луиш Фигу — 2000 йили «Барселона»дан «Реал Мадрид»га ўтган

Foto: “Sports.ru”

1995 йили 2,5 миллион доллар эвазига Португалиянинг «Спортинг» жамоасидан сотиб олинган Луиш Фигу дарҳол жамоа етакчисига айланди, мухлислар уни ардоқлашарди. 2000 йили унинг «Реал Мадрид»га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқаганида, у махсус матбуот анжумани уюштириб, душман жамоа ўйинчисига айланмоқчи эмаслигини билдирганди. «Кейин кўзингиз қандай қарайман?», — деганди Фигу.

Foto: “Sports.ru”

Бироқ, шу сўзни айтганидан бир кун ўтиб у «Реал Мадрид»да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва «душман жамоа» билан шартнома тузди. «Барселона» ўз етакчиларидан бирини сақлаб қолиш учун ҳеч нарса қила олмади — «Реал» ўшанда талаб қилинган — 56,1 миллион долларни «Барселона»га қуртдай санаб берганди.

Foto: Sports Keeda

Фигу «Камп Ноу»га «Реал Мадрид» ўйинчиси сифатида келганида, мухлислар ундан қасос олиш учун нималарни майдонга улоқтирмади, дейсиз: гольф шарлари, виски шишаси ва дудланган чўчқанинг кесилган боши…

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 21 ноябрь, шанба куни соат 22:15 да Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида «Реал Мадрид» — «Барселона» учрашуви бошланади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru