Хитойда ўтаётган мусобақада ўзбекистонлик дзюдочилар яна бир медаль соҳиби бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 22:04 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Ноябр 2015
557

Хитойда ўтаётган мусобақада ўзбекистонлик дзюдочилар яна бир медаль соҳиби бўлди

Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Гран-прининг иккинчи кунида Ўзбекистон жамоасининг медаллар жамғармаси яна бир бронза медали билан тўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.

Foto: “Sports.uz”

73 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик Мирали Шарипов ва Чол Гван Ким (КХДР) вакили учинчи ўрин соҳиби бўлди.  Япониялик Соичи Хасимото биринчи ўрин, озарбойжонлик Рустам Оруджов иккинчи ўринни қўлга киритди.

Бунгача бронза медали ва Олимпиада йўлланмаси учун зарур бўлган 120 рейтинг очкони 60 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи Шарофиддин Лутфуллаев қўлга киритди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru