Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарбияланувчилари Брендан Рожерс билан учрашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 10:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Ноябр 2015 года
411

Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарбияланувчилари Брендан Рожерс билан учрашди

Тошкентнинг «Локомотив» жамоасининг икки нафар футболчиси — дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров малака ошириш мақсадида уч ойга Англиянинг «Флитвуд Таун» клубига йўл олган, деб хабар қилади «Sports.uz».

Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарбияланувчилари Брендан Рожерс билан учрашди

Ҳозирда ушбу ёш истеъдод эгалари инглиз футболи сир-асрорларини ўрганмоқда. Яқинда ўзбекистонлик футболчилар «Флитвуд Таун» клуби таркибида дебют учрашувини ўтказганди. «Флитвуд» ўз уйида «Карлайл Юнайтед»га қарши баҳс олиб борган баҳсда «Локомотив» тарбияланувчилари илк бор майдонга туширилганди.

Кеча, 21 ноябрь куни ёш футболчилар машҳур мураббий Брендан Рожерс билан учрашди. Улар тажрибали мураббийдан ўз келажак фаолиятида ас қотадиган тавсия ва маслаҳатларни олди. Сўнг Рожерс Нартажиев ва Прохоров ҳамроҳлигида Англия 1-дивизиони учрашувлари доирасидаги «Флитвуд Таун» – «Суиндон Таун» учрашувини кузатди. Мазкур матчда «Флитвуд» йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарбияланувчилари Брендан Рожерс билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Брендан Рожерс «Ливерпуль» бош мураббийлигидан озод этилганди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru