Роналду: «Реал»дан ё мен кетаман, ёки Бенитес » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 13:25 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Ноябр 2015
702

Роналду: «Реал»дан ё мен кетаман, ёки Бенитес

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «қаймоқранглилар» раҳбариятини жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитесни ишдан бўшатишга чақирди, деб хабар қилади «Чемпионат».

Роналду: «Реал»дан ё мен кетаман, ёки Бенитес

Португалиялик футболчи ва мутахассис ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслиги ҳақида олдин ҳам матбуотда маълумотлар пайдо бўлганди. Бир ҳафта олдин Криштиану Роналду клуб президенти Флорентино Перес билан суҳбатда «Бенитес билан ‘Реал’ ҳеч қандай соврин юта олмайди», деганди.

Испания чемпионатининг 12-туридаги «Барселона»га (0:4) қарши учрашувдан кейин эса Роналду Пересга ультиматум қўйди: «Ё мен, ёки Бенитес!».


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru