Роналду: Ирина Шейк билан муносабатларим унга фильмдан ўрин берадиган даражада муҳим эмасди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 18:12 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Ноябр 2015 года
434

Роналду: Ирина Шейк билан муносабатларим унга фильмдан ўрин берадиган даражада муҳим эмасди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду россиялик модель Ирина Шейк билан муносабатлари футболчи ҳақидаги ҳужжатли фильмдан ўрин оладиган даражада жиддий бўлмаганини билдирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.

Роналду: Ирина Шейк билан муносабатларим унга фильмдан ўрин берадиган даражада муҳим эмасди

Фильм режиссёри Энтони Вонкенинг сўзларига кўра, португалиялик футболчининг ҳаётидаги бу саҳифани ҳам сиғдириш учун фильм қисқалик қилди.

«Инсон ҳаёти давомида муваффақиятли ва омадсиз дамлар бўлади. Шунингдек, унчалик муҳим ҳисобланмайдиган даврлар ҳам бўлади», — дея Криштианунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Эстадио.эc».

«Биз Ирина иштирокида бир неча лавҳаларни суратга олгандик, ҳатто у билан бирга тушлик ҳам қилгандик. Бироқ фильм жуда қисқа», — деди Вонке.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru