Ўзбекистонлик икки дзюдочи Хитойдаги Гран-При турнирида бронза медалини қўлга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 12:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 23 Ноябр 2015 года
699

Ўзбекистонлик икки дзюдочи Хитойдаги Гран-При турнирида бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Циндао шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўтказилган Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда икки нафар ўзбекистонлик спортчи Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Мирали Шарипов (-73 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик икки дзюдочи Хитойдаги Гран-При турнирида бронза медалини қўлга киритди

Шарофиддин Лутфуллаев саралаш баҳсларида Хитой ва Канада терма жамоаси аъзоларини мағлуб этиб, Голландия вакилига имкониятни бой берди. Шундан сўнг бронза медали учун беллашувларда Мўғулистон ҳамда Қозоғистон терма жамоаси аъзоларини мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллади.

Мирали Шарипов эса саралаш баҳсларида Куба ва БАА вакилларини енгиб, бельгиялик полвонга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун баҳсларни давом эттирган Мирали дастлаб Қозоғистон терма жамоаси аъзосини, бронза медали учун кечган беллашувда эса жамоадош дўсти Ғиёсжон Бобоевни мағлуб этди.

Шу тариқа, иккита бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси 59 давлат вакиллари орасида 14-ўринни эгаллади. Мусобақада Япония дзюдо усталари биринчи (5 олтин, 1 кумуш, 3 бронза), Мўғулистон вакиллари иккинчи (2-2-2), Озарбайжон терма жамоаси учинчи ўринни банд этди (2-1-3).


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru