«Барселона» «Реал»га қарши кетма-кет 20 та ўйинда гол киритиб, янги рекорд ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 18:21 ZAMIN.UZ / Спорт / 23 Ноябр 2015 года
576

«Барселона» «Реал»га қарши кетма-кет 20 та ўйинда гол киритиб, янги рекорд ўрнатди

Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Каталония клуби кетма-кет 20 та «Эль-Класико»да гол уриб янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради «Stadion.uz».

«Барселона» «Реал»га қарши кетма-кет 20 та ўйинда гол киритиб, янги рекорд ўрнатди

Аввалги рекорд ҳам каталонияликларга тегишли, улар 1981—1987 йиллар оралиғида бўлиб ўтган «Эль-Класико»ларда кетма-кет 19 ўйинда гол киритишга муваффақ бўлган.

Охирги марта «Барселона» «Реал»га 2011 йилги Испания кубоги финалида (0:1) гол ура олмаган эди.

 

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru