Оғир атлетика бўйича ЖЧда ўзбекистонлик икки спортчи ўз гуруҳида иккинчи бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 19:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Ноябр 2015 года
382

Оғир атлетика бўйича ЖЧда ўзбекистонлик икки спортчи ўз гуруҳида иккинчи бўлди

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик яна икки нафар спортчи баҳсларда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: Instagram / @houstoniwf2015

Ҳар икки спортчи ҳам оғирлик вазни 85 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Жумладан, «B» гуруҳидан ўрин олган спортчилар билан баҳсларга киришган тажрибали Улуғбек Алимов даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда эса 202 кг тошни ўзига бўйсундирди ва иккикураш якунига кўра 360 кг натижа билан «B» гуруҳида иккинчи кўрсаткични қайд этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир спортчиси Муҳаммад Бегалиев «C» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, у даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда эса 188 кг натижани қайд этди ва иккикураш якунига кўра 344 кг кўрсаткич билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

26 ноябрь куни эрта тонгда 85 кг вазн тоифасида «A» гуруҳи вакиллари баҳсларга киришади ва шундан сўнг ушбу вазн тоифасида якуний натижалар эълон қилинади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru