El Mundo Deportivo: 2015 йилги «Олтин тўп»ни Месси олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 13:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Ноябр 2015 года
478

El Mundo Deportivo: 2015 йилги «Олтин тўп»ни Месси олади

Испаниянинг El Mundo Deportivo нашри жорий йилда дунёнинг энг яхши футболчиси ким бўлишини аниқлаш мақсадида ўз тадқиқотларини олиб борди, деб хабар қилади «Sports.ru».

Foto: Melty

Нашр сўровномасида миллий терма жамоалар мураббийлари ва сардорлари, бундан ташқари ОАВ вакиллари иштирок этган.

El Mundo Deportivo маълумотларига кўра, 2015 йилги «Олтин тўп» 414 очко (82,4%) тўплаган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этади.

Иккинчи ўринни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду (212,5 очко), учинчи поғонани «Барселона» форварди Неймар (95,5 очко) эгаллайди.

Кейинги ўринлардан Луис Суарес («Барселона», 34,5 очко), Златан Ибрагимович («ПСЖ», 21) ва Андрес Иньеста («Барселона», 20) жой олади.

«Олтин тўп» соҳиби 2016 йил 11 январь куни Цюрихдаги тантанали маросимда эълон қилинади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru