Мирко Еличич Тошкентнинг «Локомотив» клубига бош мураббий этиб тайинланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 17:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Ноябр 2015 года
580

Мирко Еличич Тошкентнинг «Локомотив» клубига бош мураббий этиб тайинланди

«Локомотив» футбол клуби раҳбарияти Мирко Еличични расман бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: “Lokomotiv” FK matbuot xizmati

Мирко Еличич бунгача асосий таркиб мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. Еличичга мураббийлар штабида Андрей Микляев ёрдам беради. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлайди.

Серб миллатига мансуб мутахассис айни пайтда уйида дам олмоқда. Унинг 9 декабрь куни Тошкентга қайтиб келиши кутилмоқда. Жамоа 16 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг аввалги бош мураббийи Вадим Абрамов октябрь ойининг ўрталарида истеъфога чиқарилганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru