Жўрабек Каримов Мексикадаги теннис турнирининг жуфтлигида чорак финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 00:23 ZAMIN.UZ / Спорт / 28 Ноябр 2015 года
392

Жўрабек Каримов Мексикадаги теннис турнирининг жуфтлигида чорак финалга чиқди

Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Мексиканинг Мехико шаҳрида давом этаётган турнирнинг жуфтликлар мусобақасида ҳам чорак финалга йўлланма олди, деб хабар қилади «Оламспорт».

Foto: Getty Images

Россиялик Алексей Алешчев билан тўртинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Жўрабек иккинчи давра учрашувида хитойлик Йи Бинг Ву ҳамда Хитой тайпейилик Рай Хо тандемини 7:6(4), 4:6, тай-брекда 10:7 ҳисобида таслим этди. Уларнинг ярим финал йўлидаги рақиблари туркиялик Эрги Киркин ва австралиялик Алексей Попирин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов Мехикодаги турнирнинг яккалик баҳсларида ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru