Осиё футбол конфедерацияси ФИФА раҳбарлигига сайловларда шайх Салмонни қўллаб-қувватлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 10:55 ZAMIN.UZ / Спорт / 28 Ноябр 2015 года
436

Осиё футбол конфедерацияси ФИФА раҳбарлигига сайловларда шайх Салмонни қўллаб-қувватлайди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентлик сайловларида ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифага овоз беради, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Foto: “Sportarena.com”

Ушбу қарор ОФК ижроия қўмитасининг 27 ноябрь кунги мажлисида қабул қилинди.

Аввалроқ ФИФА президенти лавозими учун яна бир номзод — Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) бош котиби Жанни Инфантино Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)дан қўллаб-қувватлаш ваъдасини олган эди.

ФИФА президентлигига сайловлар 2016 йил 26 февралда ташкилотнинг навбатдан ташқари конгрессида бўлиб ўтади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru