Ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов Бокуда ўтказилган кураш бўйича Гран-при ғолиби бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 12:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 28 Ноябр 2015 года
518

Ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов Бокуда ўтказилган кураш бўйича Гран-при ғолиби бўлди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Озарбайжон пойтахти Бокуда Ҳайдар Алиев хотирасига бағишлаб ўтказилган кураш бўйича олтин Гран-при ғолиби бўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.

Foto: “12news.uz”

Ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган ўзбекистонлик курашчи 70 килограммгача бўлган вазндаги финал баҳсида озарбайжонлик Тўғрул Асқаровни мағлуб этди. Бу Ўзбекистон жамоасининг Бокудаги мусобақада қўлга киритган илк медали.

Юнон-рум курашчилари— Элмурод Тасмуродов, Нурбек Ҳолмуҳаммедов, Дилшод Турдиев, Жонибек Отабеков ва Рустам Ассақалов беллашувларни энди бошлайди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru