Ўзбекистонлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Central Asia Cup 2015 турнири етакчилари қаторига кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 14:15 ZAMIN.UZ / Спорт / 28 Ноябр 2015
626

Ўзбекистонлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Central Asia Cup 2015 турнири етакчилари қаторига кирди

27 ноябрь куни Олмаотада бўлиб ўтган шахмат бўйича Марказий Осиё мамлакатлари кубогининг еттинчи тури бўлиб ўтди, деб хабар беради «12news.uz».

Foto: “12news.uz”

Унда қуръа ташлаш натижаларига кўра, халқаро гроссмейстерлар тошкентлик Филиппов Антон ва самарқандлик Воҳидов Жаҳонгир бир-бирига қарши дона суришига тўғри келди – 0:1.

Турнирнинг олтинчи шахмат тахтасида тошкентлик шахмат устаси Егин Владимир самарқандлик гроссмейстер Марат Жумаевни мағлуб этди. Натижада Тошкент—Самарқанд 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Турнирнинг 7-босқичидан сўнг, уч нафар гроссмейстер 6 очко билан етакчилик қилмоқда: Омонатов Фаррух (Тожикистон), Воҳидов Жаҳонгир (Ўзбекистон) ва Костенко Пётр (Қозоғистон).


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru