Миллий терма жамоа ўртоқлик учрашувида Ироқни минимал ҳисобда мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-12-2014 | 12:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Декабр 2014
995

Миллий терма жамоа ўртоқлик учрашувида Ироқни минимал ҳисобда мағлуб этди

Миллий терма жамоа ўртоқлик учрашувида Ироқни минимал ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Ироқ терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, деб хабар бермоқда 12news.uz.

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун БААнинг Шаржа шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйиннинг биринчи бўлими Ўзбекистон терма жамоасининг бироз устунлигида ўтди ва 13-дақиқада Жамшид Искандеров пенальтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг 32-дақиқасида Ироқ терма жамоаси ҳам пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, аммо ироқликлар ҳимоячиси Али Баҳжат Элдор Суюнов дарвозасини ишғол эта олмади. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди, аммо ўйинда бошқа гол киритилмади. Ўйиннинг 13-дақиқасида Жамшид Искандеровнинг пенальтидан киритган голи эса учрашувда ягона бўлди.

Режага кўра, Миржалол Қосимов жамоаси Ироқ терма жамоасига қарши 28 декабрь куни иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашув ҳам Шаржа шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.
25 декабрь. Шаржа, БАА.
Ўзбекистон – Ироқ 1:0.

Гол: Жамшид Искандеров (13, пенальти)
Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 3.Шавкат Муллажонов, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавлон Иброҳимов, 46), 9.Игорь Сергеев, 10.Жамшид Искандеров, 17.Санжар Турсунов, 18.Тимур Кападзе (13.Лутфулла Тўраев, 46), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 61), 23.Акмал Шораҳмедов.
Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2.Аҳмад Иброҳим, 3.Али Баҳжат, 5.Али Фаёз (26.Осама Жаббор, 46), 7.Ҳомади Аҳмад (10.Юнус Маҳмуд, 46), 11.Ҳумам Тариқ (9.Аҳмад Ясин, 56), 15.Дургам Исмоил, 21.Саад Абдул Амир (16.Жастун Ҳекмат, 80), 23.Волид Салим, 27.Али Хусни (19.Маҳди Карим, 46), 29.Абдул Қодир Тариқ (24.Амжад Ҳалаф, 46).


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru