Вьетнам футбол федерацияси 9 футболчини умрбод дисквалификация қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-12-2014 | 23:16 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Декабр 2014
1 017

Вьетнам футбол федерацияси 9 футболчини умрбод дисквалификация қилди

Вьетнам футбол федерацияси 9 футболчини умрбод дисквалификация қилди

Вьетнам футбол федерацияси келишилган учрашувларда иштирок этган тўққиз футболчини умрбод футболдан четлаштирди, дея хабар беради Reuters.

Вьетнамнинг "Ниньбинь" клуби собиқ футболчилари Осиё чемпионлар лигасида Малайзиянинг "Келантан" клуби билан келишилган ўйинда иштирок этдилар ва 2,5 йилдан қамоқ жазоси ва умрбод дисквалификация қилиндилар.

Шунингдек, "Ниньбинь" бир нечта учрашувларда келишилган ўйин гумон қилингани учун Вьетнам олий лигасидан четлатилди.

Манба: stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru