Кўча футболи «қоида»лари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кўча футболи «қоида»лари

Кўча футболи «қоида»лари

Барча профессионал ўйинчилар футболга дастлаб кўча футболи орқали кириб келади. Умуман олганда, ёшлигида тўп тепмаган, кўча чангитмаган ўғил бола бўлмаса керак. Келинг, ҳазиломуз кўринса-да, кўча футболининг “қонун-қоидалари”ни бир эслаб ўтамиз.

1. Ҳеч қанақа ҳакам бўлмайди !
2. Тасаввур қилиб бўлмас ҳисоблар — 16-32, 29-22 ва ҳоказо.
3. Жамоадаги энг "дўмбоқ" ўйинчи доимо дарвозада туради.
4. Тўп эгаси ҳеч қачон дарвозага турмайди!
5. Пенальти фақатгина футболчи ётиб олиб сўкинишни бошлаганидан сўнггина белгиланади.
6. Ўйин қоронғу тушгунига давом этади.
7. Ўйин фақатгина тўп эгаси "аразлаб" тўпни уйга олиб кириб кетиб қолсагина тўхтатилади.
8. Майдоннинг қандай ҳолатдалигининг аҳамияти йўқ. Стадион бўлиши шарт эмас.
9. Дарвоза бўлиши шарт эмас! Тош ҳам бўлаверади.
10. Ҳамма ҳакам. Агар тўп қўлга тегса, рақиб жамоа ўйинчилари бараварига "рука" деб бақиришади.
11. “Оффсайд” деган тушунча мавжуд эмас.
12. Ўйин вақти чегараланмайди. Одатда бу ҳисоб билан чегараланади. Мисол учун ким биринчи 10, 20, 30та ва ҳоказо гол ургунча.
13. Форма бўлиши шарт эмас.

Манба: www.stadion.uz.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru