Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичида 11 та гол урди ва рекорд ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичида 11 та гол урди ва рекорд ўрнатди

Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичида 11 та гол урди ва рекорд ўрнатди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Мальме"га қарши кечган учрашувда (8:0) тўртта гол уриб, покер қайд этди. Ушбу натижадан сўнг португалиялик ҳужумчининг ЕЧЛ гуруҳ босқичида урган голлари сони 11 тага етди.

Шу тариқа Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди. Илгари бу борада энг яхши натижа ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Шахтер" таркибида майдонга тушиб, 9 та гол урган бразилиялик Луис Адрианога тегишли бўлиб турган эди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду "Реал" тарихида ЕЧЛ/Чемпионлар Кубоги мусобақаларининг бир ўйинида тўртта гол ура олган тўртинчи футболчи бўлди. бунга қадар Альфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш ва Уго Санчеслар шундай натижа қайд этган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru