«Челси» меҳмонда «Саутгемптон»ни енга олмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Челси» меҳмонда «Саутгемптон»ни енга олмади

«Челси» меҳмонда «Саутгемптон»ни енга олмади

Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Саутгемптон" ҳамда "Челси" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

Биринчи бўлимнинг 17-дақиқасида “Саутгемптон” ҳужумчиси Мане Куртуа билан бир-бирга вазиятга чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди – 1:0. Таймнинг охирига қадар, лондонликлар мувозанатни тиклаш мақсадида босимни оширишди. Ниҳоят, 45-дақиқага келиб меҳмонлар бунга эришишди. Азар ўзининг индивидуал маҳорати намойиш этиб, бирига уч ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда, “Челси” устунликни тўлиқлигича ўз қўлига олди ва Форстер дарвозаси олдида хавфли вазиятлар анча кўпайди. Жозе Моуриньо ҳужум чизиғини кучайтиришни кўзлаб, Дрогба ҳамда Ремини майдонга туширди. Аммо, шундай бўлса-да, финал ҳуштагига қадар 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.

Мазкур дурангдан сўнг, "Челси" 46 очко тўплаб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда қолган бўлса, "Саутгемптон" 33 очко билан 4-ўриндан жой олди.

Англия чемпионати. 19-тур

Саутгемптон – Челси 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 17 Мане, 1:1 – 45 Азар.
Саутгемптон – Форстер, Фонте, Таргетт, Алдервейрелд, Йосида (Гардош, 62), Шнайлерлин, Ваньяма, Тадич (Уорд-Проуз, 58), Дэвис (Лонг, 77), Мане, Пелле.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Луис, Оби Микел (Дрогба, 74), Матич, Азар, Фабрегас, Шюррле (Виллиан, 46), Коста (Реми, 89).
Огоҳлантиришлар: Матич (31), Фабрегас (55), Йосида (57), Шнайлерлин (72), Пелле (90).
Четлатиш: Шнайлерлин (88).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru