Каннаваро: Месси, Роналду ва Неймарлар ҳали анча пайт «Олтин тўп»ни ҳеч кимга беришмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Каннаваро: Месси, Роналду ва Неймарлар ҳали анча пайт «Олтин тўп»ни ҳеч кимга беришмайди

Каннаваро: Месси, Роналду ва Неймарлар ҳали анча пайт «Олтин тўп»ни ҳеч кимга беришмайди

Туриннинг "Ювентус" ва Мадридниннг "Реал" клублари ҳамда Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "Олтин тўп" совринига ҳали анча пайт Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймарлар эга чиқишлари ҳақида гапириб ўтди.

"Олтин тўп"ни ҳамиша ҳужумчига беришни исташади. Ҳимоячи мазкур совринни ютиши учун ҳамма нарсани юксак даражада қилиши керак.

Мен Италия термаси таркибида юқори савияда ўйнаб, Жаҳон чемпионатини ютиб олгандим. Менга "Олтин тўп"ни сиз одингиз, деб France Football нашридан қўнғироқ қилишганда ҳайрон қолганман.

Ҳозир, дунёнинг энг зўрлари Месси ва Роналду. Аммо, Неймардек яна бир феномен ҳам чиқмоқда. Бу учта футболчи ҳали "Олтин тўп"ни узоқ вақтгача ҳеч кимга бермай юришади.

Улардан бирини танлаш доимо қийин бўлади", - дейди Cadena Ser нашри Каннаваро сўзларини келтириб.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru