«Атлетико Мадрид» ва «Депортиво» ишқибозлари ўртасидаги муштлашув вақтида бир киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-11-2014 | 21:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Ноябр 2014 года
834

«Атлетико Мадрид» ва «Депортиво» ишқибозлари ўртасидаги муштлашув вақтида бир киши ҳалок бўлди

© vesti.ru

Испаниянинг «Атлетико Мадрид» ва «Депортиво» футбол клублари ишқибозлари ўртасидаги муштлашув натижасида бир киши ҳалок бўлди.

Vesti.ru хабарига кўра, ҳодиса футбол бўйича Испания чемпионати 13-тури доирасидаги «Атлетико Мадрид» – «Депортиво» учрашуви арафасида, Мадриддаги «Висенте Кальдерон»атрофида содир бўлган.

Хабар беришларича, муштлашув вақтида ишқибозлардан бирини дарёга отиб юборишган, сувга тушиб кетган ишқибоз эса музлаб қолиш натижасида вафот этган.

Маълумот учун, «Атлетико Мадрид» ва «Депортиво» ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида мадридликлар ғалабаси билан якунига етди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru