Ўзбекистоннинг сузиш бўйича Паралимпия кубоги Тошкент спортчиларига насиб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 23:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Декабр 2014 года
1 264

Ўзбекистоннинг сузиш бўйича Паралимпия кубоги Тошкент спортчиларига насиб этди

Ўзбекистоннинг сузиш бўйича Паралимпия кубоги Тошкент спортчиларига насиб этди

27—28 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 33-сонли ёшлар спорт мактабида сузиш бўйича Паралимпия кубоги ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси матбуот котиби Саъдулла Лутфулла маьлумотига асосланиб Daryo нашри хабар беради.

Танловда республиканинг барча вилоятларидан келган 100 дан зиёд спортчи иштирок этди. Мусобақалар сузишнинг энг кенг тарқалган тури — тўлқинли сузиш, шунингдек, 25, 50 ва 100 метр масофаларга «баттерфлай» усулида сузиш бўйича ўтказилди.

Мазкур мусобақаларда ампутантлар билан бир қаторда, миянинг фалажлик ҳолати ва полиомиелит билан оғриганлар, кўзи ожиз ва яхши кўра олмайдиганлар ҳам қатнашди.

Танлов якунига кўра, мусобақада Тошкент вакиллари энг яхши натижаларни қайд этиб, жами 35 та медалга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Хоразм спортчилари эгаллаб, жами 9 та медални қўлга киритган бўлса, Самарқанддан келган спортчилар 5 медаль билан учинчи поғонани банд этди. Шу тариқа, Паралимпия кубоги Тошкент спортчиларига насиб этди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru