Равшан Эрматов бешинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-11-2014 | 22:06 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Ноябр 2014 года
1 092

Равшан Эрматов бешинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди

Равшан Эрматов © gsports.com.ec

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бешинчи маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

30 ноябрь, якшанба куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ОФКнинг 2014 йил лауреатларини тақдирлаш ва ташкилотнинг 60 йиллик юбилейини нишонлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросимда ОФК турли номинациялар бўйича йил лауреатларини эълон қилди.

Ээътиборлиси, Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2014 йилдаги энг яхши ҳаками номинациясида ғолиб бўлди ва бешинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик рефери бунгача 2008, 2009, 2010, 2011 йилларда — кетма-кет тўрт маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган эди

Маълумот учун, 2014 йил якунларига кўра йилнинг энг яхши терма жамоаси деб Фаластин, энг яхши клуби деб ОЧЛ-2014 ғолиби, Австралиянинг «Вестерн Сидней Уондерерз», энг яхши мураббий деб айнан шу клуб бош мураббийи Тони Попович топилди.

Англиянинг «Кристал Пэлас» жамоасида тўп сураётган австралиялик Майл Йединак «Хорижда тўп сураётган энг яхши осиёлик футболчи» деб топилган бўлса, БААнинг «Ал-Айн» клуби ганалик футболчиси Асамоа Гьян Осиёда тўп сураётган энг яхши хорижлик деб эътироф этилди.

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» футбол клуби ҳужумчиси Носир аш-Шамроний 2014 йил якунларига Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru