Стивен Жеррард 30дан ортиқ 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган учинчи ўйинчига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2015 | 11:46 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Январ 2015 года
827

Стивен Жеррард 30дан ортиқ 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган учинчи ўйинчига айланди

Стивен Жеррард 30дан ортиқ 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган учинчи ўйинчига айланди

Стивен Жеррард 30 дан ортиқ 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширган учинчи ўйинчи бўлди, деб хабар бермоқда kun.uz.

“Ливерпуль” жамоаси сардори Стивен Жеррард «Лестер Сити» билан бўлиб ўтган ўйиннинг 17 дақиқасида рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасидан гол киритди.

Бу унинг премьер-лигада 11 метрлик жаримадан киритган 30 голи бўлди. Бу борада Стив Жидан яхшироқ натижани фақат Фрэнк Лэмпард (43) ва Алан Ширер (56) қайд этган.

Қолаверса, ушбу ўйиннинг биринчи тайми охирида “Ливерпуль” сардори яна бир 11 метрлик жарима зарбасини муваффақиятли тарзда амалга оширди ҳамда ўз натижасини 31 талик кўрсаткичга яхшилаб қўйди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru